Аҳрол Рисқуллаев Қатар U-23 - Мьянма U-23 учрашувини бошқаради

Narzulla Saydullayev
8 сен 2023
Хабарингиз бор, келаси йилнинг баҳорида Қатар яшил майдонларида U-23 Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилиши режалаштирилган.

Эртага мусобақанинг саралаш баҳсларининг 2-тури эртага старт олади. 

Кореянинг Чангвон шаҳрида ўтиши режалаштирилган "B" гуруҳи доирасидаги  Қатар U-23 – Мьянма U-23 терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради, Санжар Шоюсупов эса қанот ҳаками вазифасини бажаради

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан эртага, 9 сентябрь куни соат 12:00 да старт олади.

Маълумот учун, ушбу ҳакамлар 6 сентябрь кунги Корея Республикаси U23 - Қатар U-23 учрашувида ҳам, Шоюсупов қанотда, Рисқуллаев эса захира ҳаками сифатида ишлашганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia