ЖЧ-2022 олдидан Франция ТЖ навбатдаги йўқотиш

Eldor Akmurzayev
22 окт 2022
Аввалроқ, Корентен Толиссо ҳамда Нголо Канте бўлажак жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши аниқ бўлганди.

Шунингдек, Франция ТЖ кипери Майк Меньян жароҳатини қайталаб олди ва у ҳам мундиалда қатнашолмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Милан” устози Стефано Пиоли хабар қилди:

- Ўйлашимча, Меньян камида январь ойигача бизга ёрдам беролмайди.

Эслатиб ўтамиз, Франция ТЖ ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида Тунис, Дания ва Австралия билан баҳс олиб боради.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: acmilan.com