

Яъни ўз саралаш гуруҳларида иккинчи бўлган 8та терма жамоа 4та жуфтликка ажратилади ва 4та йўлланма учун кураш олиб боришади.
17 октябрь куни Цюрих шаҳрида плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирни испаниялик собиқ футболчи Фернандо Йерро ҳамда ESPN телеканали бошловчиси Ванесса Хаппенказен олиб боришади.
Қуръа ташлаш маросими 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Плей-оффга қуйидаги жамоалар йўл олишган: Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Ирландия, Дания, Италия, Греция, Хорватия





