ЖЧ-2018 мадҳиясини Уилл Смит, Ники Жем ва Эра Истрефи биргаликда куйлайди

23 май 2018, 08:45
Машхур актёр ва қўшиқчи Уилл Смит америкалик қўшиқчи Ники Жем ва албаниялик ижодкор Эра Истрефи билан билан биргаликда ЖЧ-2018 мадҳиясини ижро этади.

25 май куни оммага тақдим этиладиган қўшиққа Diplo тахаллуси билан машҳур бўлан Томас Уэсли Пентц продюсерлик қилади. Эслатиб ўтамиз, март ойида америкалик қўшиқчи Жейсон Деруло Coca-Cola компаниясининг ЖЧ-2018га аталган мадҳиясини куйлаганди. Мадҳиянинг русча вариантини Баста куйлайди.


Манба: Twitter/World Cup