ЖЧ-2018. Бугун БАА - Саудия Арабистони учрашуви бўлади

Narzulla Saydullayev
29 авг 2017
Бугун ЖЧ-2018 саралаши доирасида Осиё қитъасида битта ўйин ўтказилади.

Аслида 31 август куни бўлиб ўтиши лозим бўлган БАА - Саудия Арабистони учрашуви қурбон ҳайити ўтказилиши муносабати билан 29 августга кўчирилан. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Айни пайтда БАА гуруҳда 10 очко билан тўртинчи, Саудия Арабистони эса 16 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. Яъни мезбонлар ҳеч бўлмаса кучли учликка кириш имкониятини сақлаб қолишлари учун бугун фақат ғалаба қозонишлари шарт. Саудия Арабистони эса ғалаба қозонса мундиал йўлланмасини деярли ижобий ҳал қилади.

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Япония852115-617
2 Саудия Арабистони851215-816
3 Австралия844014-816
4 БАА83148-1110
5 Ироқ81258-115
6 Таиланд80264-202


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia