

Энг йирик фан-зоналардан бири Гайд номли истироҳат боғида ташкил этилади. Ташкилотчилар катта экран ўрнатиш билан оввора ва учрашувни бу ерда 30 минг мухлис томоша қила олади.
Кириш – бепул, чипталар лоторея йўли билан ўз эгаларини топади. Бунга сабаб, ўйинни айнан шу ердан томоша қилиш истагини билдирганлар сони, имкониятлардан кўпроқни ташкил қилади. Эътиборлиси, Лондондаги бу фан-зона 1996 йилдан бери энг каттаси бўлиб тарихга киради.



