Жазоир чемпионати Ғазо секторидаги воқеалар сабаб тўхтатилди

Omonjon To`xtamirzayev
19 окт 2023
Ғазо секторидаги вазият туфайли Жазоирдаги футбол бўйича барча мусобақалар тўхтатилди.

Жазоир футбол федерацияси расмий баёнотида шундай дейилади:

"Биродар Фаластин халқи билан бирдамлик белгиси сифатида ҳамда Ғазо секторида босқинга учраган Фаластин халқи, солиҳ шаҳидлар руҳига ҳурмат кўрсатиш ниятида, Жазоир футбол федерацияси (ФАФ) барча футбол турнирларини тўхтатиб туришга қарор қилди".

Аввалроқ, Фаластин терма жамоасининг ўйинлари айнан Жазоирда ташкиллаштирилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Жазоир ФФ