Жавоҳир Соҳибов: "Ўртоқлик учрашувидаги ғалабаларни Суперлигада ҳам такрорлашга ҳаракат қиламиз"
09 июн 2021 21:40
Янгиликлар
Жавоҳир Соҳибов: "Ўртоқлик учрашувидаги ғалабаларни Суперлигада ҳам такрорлашга ҳаракат қиламиз"
Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда Багуслав Баниак шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Дукентдаги йиғинда жисмоний ҳолатимизни яхшилаш борасида ишлаган бўлсак, Тошкентда ўртоқлик учрашувлари орқали янги мураббийнинг услубига мослашиш жараёни кетмоқда.
Натижа бўлмагандан сўнг барибир руҳиятда ўзгариш бўлади. Бугун Худога шукур ютдик. Мана шундай ғалабалар орқали ўзимизга бўлган ишончни оширамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Суперлигада ҳам ўйинимиз ёмон чиқмаяпти. Фақат қаердадир омадимиз келмаяпти.
Тўғри, ўртоқлик учрашувларида натижа ўхшамоқда. Насиб қилса ўртоқлик ўйинидаги ғалабаларни Суперлигада давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Бунга ишонаман", - дейди Жавоҳир Соҳибов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар