UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  0 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик" Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали Суперлигада қолиш вазифасини бажара олмадик"

Суперлигада қолиш учун курашишда давом этаётган "Сурхон" Суперлиганинг 22-турида Жиззахда муҳим уч очкога эга бўлди.

Термизликлар “Сўғдиёна”га қарши баҳсда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. Бу ғалабадан кейин “Сурхон” турнир жадвалида 23 очко билан 11-ўринга кўтарилди. Хўш, жамоа Суперлигада қолиш вазифасининг уддасидан чиқа олдими? Буни билиш истагида "Сурхон" етакчи футболчиси Жавоҳир Соҳибов фикрларига қулоқ тутдик. 

- "Сўғдиёна"га қарши баҳс кўпроқ қайси жиҳатлари билан ёдда қолди?

- Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки "Сўғдиёна" ўз майдонида яхши ўйин кўрсатади, охиригача курашади. Биз эса ўзимиз учун муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Катта иштиёқ эвазига эришдик. Чунки жамоамизга уч очко жуда зарур эди. 

- Нима деб ўйлайсиз, бу жамоани Cуперлигада қолишини англатадими?

- Йўқ, албатта. Чунки биз ҳали вазифани бажара олмадик. Бизни олдинда янадан қийин беллашувлар кутиб турибди. Айнан шу беллашувларда ижобий натижалар қайд этишимиз керак.

- Жамоангизнинг қолган 4 та баҳси ҳақида фикрингиз қандай?

- Жуда қийин баҳслар кутиб турибди. Кўриб турибсиз, Суперлигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир ўйинни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ишонаманки, биз олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қайд эта оламиз. 

-  Испаниялик мутахассислар жамоани қанчалик ўзгартира олишди?

-  Анча яхши томонга ўзгартира олди. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга яхшиланмоқда. Европача услубни қўллашга интилишмоқда. Бу эса ўз самарасини беряпти.

- Бу йил Суперлигада ким чемпион бўлади, деб ўйлайсиз?

- Тўғриси, буни олдиндан айта олмайман. Чунки ғолиблик учун "Насаф", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" курашмоқда. Ким кучли бўлса, ўша чемпионликни тантана қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика