UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  5 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради» Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: «Ўз уйимизда бизни фақат ғалаба қониқтиради»

Андижоликлар олий лиганинг навбатдаги турида «Сўғдиёна»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув олдидан «бургутлар» ҳимоячиси Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда «Бухоро»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганимиздан кейин, мураббийлар билан ўйинни кўриб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқдик. Мағлубият барибир руҳий таъсирини ўтказади. Ўйлайманки бўлажак ўйинга қадар руҳий ўрадан чиқиб кета оламиз. Ҳар биримиз шунга харакат қиляпмиз.

- Жиззахликларга қарши баҳс қизиқарли кечади. Шу билан бирга осон бўлмайди деб ўйлайман. Чунки «Сўғдиёна» ўтган турда Фарғонада ғалаба  қозонди. Шундай экан улар жуда яхши кайфиятда ва юқори спорт формада. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлисларимизнинг далдаси бизга қўл келиши турган гап. Насиб қилса бўлажак учрашувда астойдил ўйнаб, ғалаба қозонамиз ва ишқибозларимизни,  раҳбарият ҳамда мураббийларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- «Сўғдиёна» билан ўйинда йўқотадиган нарса йўқ. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Шу боис уч очкони қўлга киритиб, тезроқ аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишимиз керак, - дейди футболчи.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика