UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  7 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  60 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Жавлон Гусейнов: “Бунёдкор” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди” Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: “Бунёдкор” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди”

Олий лиганинг 28-турида чемпионат аутсайдери бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Бунёдкор”ни қабул қилди.
Бунгача чемпионлик учун астойдил кураш олиб бораётган “қалдирғочлар” водийда дуранг қайд этиб, қимматли очколарни бой берди.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг ҳимоя чизиғида фаол харакатлари билан майдонда ажралиб турган Жавлон Гусейнов рақиб бош мураббийи томонидан учрашувнинг “Энг яхши футболчиси” дея эътироф этилди. Шу боис баҳсдан сўнг Гусейновни суҳбатга чорладик.

-Гувоҳи бўлганингиздек, учрашув кескин курашларга бой тарза ўтди. Шу боис ҳар икки жамоа учун ҳам баҳс осон ўтди деб бўлмайди. Шундай бўлишини аввалдан билгандик ҳам ва шунга монанд тайёргарлик кўрилди. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч кимни қониқтирмаяти. Шу боис биз учун ҳар баҳс ҳудди финалдек ўтмоқда. Бундай вазиятга ўзимиз тушиб қолдикми, демак ўзимиз чиқиб кетишимиз шарт деб биламан.

- Бугунги ўйинга қараб айтадиган бўлсам, менимча “Андижон” ғалабага ҳақли эди. Лекин бир очко ишладик деса ҳам бўлади.

- Албатта мураббийлар “Бунёдкор” билан ўйинга бизни ҳар томонлама тайёрлашди ва рақибнинг қарши ҳужуми хавфли бўлишини уқтирди. Чунки тезкор ўйинчиларга эга жамоа саналади. Шукурки, вазифани уддаладик.

- Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда кутгандик. Асосий эътибор кўпроқ ушбу ҳужумчига эди. Бежизга эмас экан, у захирадан майдонга тушибоқ жамоасининг ўйинини янада жонлантира олди.

- Бугунги қўлга киритган бир очко бу – бир жамоа бўлиб ўйнаганимиз ва аҳиллик эвазига деб ҳисоблайман. Насиб қилса шу тарзда давом этсак, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қоламиз.

“Андижон” ФК матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика