UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  2 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  3 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  15 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  1 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  22

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз” Янгиликлар

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Хитойга қарши ўйиндан олдин маҳаллий матбуот билан суҳбатда илк учрашувдаги хато ва камчиликлар ҳақида фикр билдирди ва кейинги учрашувга жамоа бошқача кайфиятда тушишини таъкидлади.

“Илк учрашувдаги хатолардан керакли хулосалар чиқара олдик. Умид қиламанки, бошқа бундай хато қилмаймиз. Хитойга қарши учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Учрашувнинг аҳамиятини билиб турибмиз. Биз мухлисларга яхши ва чиройли ўйин намойиш этишга ва албатта ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Яхшибоев.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси шунингдек, Хитой ёшлар терма жамоаси ва улар сафидаги футболчилар ҳақида фикр билдирди.

“Хитойликлар таркибида ажойиб ва тажрибали футболчилар бор. Айниқса, уларда техик жиҳатдан яхши шаклланган футболчилар кўп. Рақиб сафида бир нечта футболчи барчадан бироз ажралиб турибди. Биз уларнинг қандай савиядаги футболчи эканлигини биламиз ва уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди ярим ҳимоячи.

“Бу турнирдан мақсадимиз катта. Биринчи навбатда бу биз учун ўзига ҳос зинапоя. Биз ўзимизни кўрсата олсак, келажак учун ҳам катта фойда. Шунинг учун барчамиз боримизни бериб, ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Яхшибоев.

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика