UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди  1 07:31Бугун Ўзбекистон Суперкубогида «Пахтакор» ва «Насаф» ўзаро баҳс олиб боради  6 02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  15 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  3 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  3 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  4 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  9

Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов ОТЖнинг бугунги машғулотларида сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги ўз юришини бошлади ва дастлабки рақибни мағлуб этди. Кечаги бўлиб ўтган баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйинни ғалаба билан бошладик, лекин бироз қийин бўлди. Уч очкони қўлга киритдик, энди эса юришимизни давом эттирамиз кейинги рақибга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар Вьетнам ва Қувайт терма жамоалари ҳақида нималар дея оласиз? Плей-оффнинг дастлабки босқичида эса катта эҳтимол билан Саудия Арабистони ва Ироқ каби кучли терма жамоаларга тўқнаш келишимиз мумкин?

- Гуруҳимиздаги барча жамоаларнинг ўйинини таҳлил қилиб ўрганиб чиқдик. Рақибларимизни кучсиз жамоалар деб ҳисобламайман. Осиё кубогида  кучсиз жамоалар йўқ.

- Мусобақанинг фаворитлари ким деб ўйлайсиз? Қайси терма жамоа Ўзбекистонга муаммо тўғдириши мумкин?

- Фаворит ва кучли жамоа деган тушунчалар фақат гапда, амалда эса умуман бошқача бўлиши мумкин. Катталар ўртасидаги Осиё Кубогида бунга гувоҳ бўлдик. Фаворит дея кўрилган топ жамоалар чемпион бўла олмади. 

-Шу сабабли барча саволларга майдонда жавоб бериш ва ҳаммасини майдонда исботлаш керак.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида ҳар уч кунда ўйин ўтказади. Зич тақвим жисмоний ҳолатга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Бундан олдинги Осиё кубоги ва Осиё ўйинларида ҳам бундай тақвимда ўйнадик. Бундай шароитларга тайёрмиз деб ўйлайман. Олимпияда йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай натижа кўрсатишимиз керак.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
19 апр 06:37:30
A1981
Shovruq88 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lider oʻzingsan!Abbos kelguncha jarima toʻplari va burchak toʻplariga hech kimni yaqinlashtirma Jasur!!Anu umaraliga ham aytib qoʻyilar borib olavermasin likkillab!Burchak toifa nega borib olarkan?!??!Bemalol tepa olmadi Jasur!!!
Умарали яхши футболчи хозир формадамас Кападзе асосийда бошка у́йинчини синаб ку́риши керак.
   
18 апр 22:48:29
Odilbek77
Albatta, nimaga qodir ekanliklaringni koʻrsatinglar bu arab, karis, japanlarga, bir enasini koʻrsatib qoʻyinglar.
   
18 апр 22:34:20
Shovruq88
Lider oʻzingsan!Abbos kelguncha jarima toʻplari va burchak toʻplariga hech kimni yaqinlashtirma Jasur!!Anu umaraliga ham aytib qoʻyilar borib olavermasin likkillab!Burchak toifa nega borib olarkan?!??!Bemalol tepa olmadi Jasur!!!
   
18 апр 22:24:50
Алишер Рашидов (Шуллер)
Hshsj
   
18 апр 22:24:38
Алишер Рашидов (Шуллер)
Hhh
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика