Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га қайтди
14 июл 2022 14:02
Янгиликлар
Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га қайтди
Мавсум бошида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубида ижара асосида ўйнаган ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов "темирйўлчилар" сафига қайтди.
"Хабарингиз бор, Жалолиддинов ўтган йилнинг иккинчи ярмида "Андижон"дан "Локо"га ўтганди. У қисқа вақт ичида жамоамиз мухлислари меҳрини қозона олди. Қолаверса, U-23 Осиё чемпионатида кўрсатган ўйини, Қатар ҳамда Япония терма жамоаларига киритган голи барчага манзур бўлди.
Жасурнинг яна "темирйўлчилар" таркибига қайтиши шубҳасиз ишқибозларимизни хурсанд қилади. Ундан чиройли ўйин ва ажойиб голлар кутиб қоламиз", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар