Жасур Абдураимов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"
17 май 2017 21:09
Янгиликлар
Жасур Абдураимов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"
- Мен ўзимни жамоам ҳақида гапираман. Биринчи тайм мени умуман қониқтирмади. Бу мураббий сифатида мени хатоим. Биринчи бўлимда тактик жиҳатдан ҳам ютқаздик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтира олдик. Футболда энг муҳими - ҳар бир футболчи майдонда борини бериши лозим. Ғалаба қозонасанми, ютқазасанми майдонда бор кучингни сарф этмоғинг лозим. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди.
Техник хатолар кўп бўлди. Бу биринчи навбатда захира ўриндиғимиз жуда тор эканлигидан. Жамоамдан, футболчилардан миннатдорман. Шундай қийин учрашувда бир очко олганимиз ҳам ёмон натижа бўлмади. Шу боисдан ҳам уларга раҳмат айтаман.
Менга кўпроқ индивидуаль жиҳатдан кучли футболчилар ёқади. Чунки улар қийин палларда ҳам вазиятни ҳал эта олишади.
Мен жамоага яқинда келдим. Жуда қисқа вақт ичида вазиятни буткул ўзгартириб юбориш қийин. Мен астойдил бунга ҳаракат қиляпман. Ишлашда давом этамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар