Жанубий Корея терма жамоаси бир футболчисидан айрилди

Aslanov Jasurbek
20 июн 2018
Жанубий Корея терма жамоаси Пак Жу Ху жароҳат туфайли ЖЧ-2018 учрашувларида бошқа майдонга тушмайди.

31 ёшли футболчи Швецияга қарши мундиал ўйини (0:1) пайтида жароҳат олди. У баҳснинг 28-дақиқасидаёқ майдонни тарк этди.

Пак бошқа ўйнай олмаслигига қарамасдан у жамоа билан қолади. Жанубий Корея терма жамоаси 23 июнь куни Мексика, 27 июнда эса Германия билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN