UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  1 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  3 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   13

Жанфранко Зола: “Мальдини – Блаттернинг ўрнига муносиб номзод” Янгиликлар

Жанфранко Зола: “Мальдини – Блаттернинг ўрнига муносиб номзод”

Жаҳон вице-чемпиони, ҳозирда “Ал Араби” мураббийи бўлиб ишлаётган Жанфранко Зола ҳамкасбларимизга берган интервьюсида скудетто учун кураш, Шарқ давлатларидаги фаолияти, ФИФА сайловлари ва “Олтин тўп” номзодлари борасида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- Бир йил аввал сиз “Кальяри”ни бошқараётган эдингиз.

- Афсуски, ўша тажриба муваффақиятсиз тугади. Жамоа осон бўлмаган ҳолатда эди, мен мавсум ўртасида ташриф буюрдим. Бу ҳамиша қийин. Таассуротлар салбий қолди, бунга барчаси қандай тугагани эмас, балки қадрдон жамоамга ёрдам беришни жуда хоҳлагандим. Ҳиссиёт тарафлама бу иш орзу эди, барчаси бошқача кечишини истаган бўлардим.

- Июлда сиз Пьерлуижи Казираги билан Шарққа жўнаб кетдингиз.

- Мураббий учун ҳар қандай тажриба фойдали. Бу ерда футбол Европадагидан фарқ қилади, лекин унинг ҳам ўзига хос ижобий тарафлари мавжуд. Мен учун асосий вазифа – футболчилар фақат майдондаги ҳаракатлари эмас, балки футбол маданияти тарафдан ҳам ўсишга эришишлари.

- “А” сериядан қайси футболчини жамоангизда кўришни хоҳлаган бўлардингиз?

- Игуаинни. Ҳақиқий супермэн! “А” серияда қолган ўйинчиларга нисбатан кўпроқ натижа келтирадиган футболчи.

- Демак, чемпионат фаворити “Наполи”ми?

- Мен барчадан кўпроқ, лекин жудаям кўп эмас, “Интер”га тиккан бўлардим. Жамоада муҳим сифатлар бор, индивидуал тарафдан жуда кучли жамоа бор ва у нимани хоҳлашини билади. Шу билан бирга уларни ажойиб мураббий бошқармоқда. Кейин ҳал қилувчи жиҳат футболчиларнинг жисмоний ҳолатида бўлиши мумкин. Статистикага қарасак, жамоа яхши ҳужум қилмоқда ва ҳимояланмоқда. Барқарор таркиб, ҳимояда 6 нафар кескин ва ҳужумда 4 нафар жуда кучли футболчилар.

- “Интер”нинг асосий рақобатчилари кимлар?

- “Наполи”ва“Ювентус” ўйин томонлама яхшироқ кўринишяпти, лекин барибир миланликларга имкониятни бой беради, фикримча. “Наполи” менга ёқади. Сарри ва Пауло Соуза “А” серияга янги услуб келтиришди. 90-йилларда бир хил кўринишга келган футболга янги қон қўшишди. Шу сабабли “Фиорентина”га ҳам эътибор қаратиш лозим. Лекин бошқа фаворит “Ювентус”.

- Лекин сиз “Наполи”га мухлислик қиласизми?

- Тўғриси – ҳа. Лекин агар “Ювентус” етакчидан уч очко фарқ билан ортда қолаётган экан, ҳеч ким ўзини хотиржам ҳис қила олмайди.

- Ўтган йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири ФИФАдаги можаролар бўлди.

- Бу ҳақида ўйласам, мен учун қайғули. Мишель Платини билан танишман, уни бундай аҳволда кўриш жуда қайғули.

- Жаҳон футболи раҳбарлигида кимни кўришни хоҳлардингиз?

- Икки номни айтишим мумкин: Паоло Мальдини ва Деметрио Альбертини. Бу номзодлар ҳар тарафлама идеал.

- Агар Золага шундай таклиф тушса-чи?

- Аллақачон тушди, лекин мен рад этдим. Бу ҳазил, албатта. Ўзимни футбол майдони билан ёнма-ён кўраман.

- 11 январда “Олтин тўп” топширилади. Кимга овоз берасиз?

- Мен Мессининг мухлисиман.

- Буффондек дарвозабон даъвогарлар орасига умуман киритилмади.

- Дарвозабонларга бу совринга даъвогар бўлиш ҳамиша қийин кечган. Лекин Буффондек кўп совринларни ютган посбон “Олтин тўп”га муносиб. Жанлуижи футбол тарихида ҳамиша энг яхшилар қаторида бўлади.

- Марчелло Липпи яқинда жамоада ҳақиқий топ-футболчи мураббий эканини айтди.

- Қўшилмайман: асосий топ-ўйинчилар ҳамиша футболчилар бўлади. Чунки уларда бирор нарса ўхшамаса, мураббийда ҳам шундай ҳолат бўлади.

- Зола қайси мураббийда ишлашни истаган бўларди?

- Оилам Лондонда яшайди. Шунинг учун жавоб аниқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика