UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Шенсни қачон "Барселона" сафида майдонга тушиши мумкин?  0 14:36"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви таҳлили: ҳакам нечта хатога йўл қўйди?  4 14:14Аббос Файзуллаев РПЛ 11-тур рамзий жамоасидан жой олди  1 13:50Сервер Жепаров Россиядаги амалиёт жараёни ҳақида гапирди  4 13:32Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди  71 13:20Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияга 7 та гол уриб, 3-ўринни олган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:02"Ливерпуль" "Кристал Пэлас" етакчисини сотиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" Фатини қандай ҳолатда ижарага бериши аниқ бўлди  1 12:12Ўзбекистонда кимга "Олтин тўп" топширилди?   9 11:51Ўзбекистон U-15 терма жамоаси финалда Туркияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди  1 11:25Левандовски "Барселона" билан шартномасини узайтириш учун нима қилиши кераклиги маълум  2 10:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 10:17ФИФА президенти Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди  0 09:44Черан хет-трик қилиб, "Пахтакор"га ғалаба келтирган учрашувдан ГАЛEРEЯ  2 09:10"Реал" ва ПСЖ собиқ ҳужумчиси Малайзия клубига ўтди  1

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Жан Салас Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши машаққатли ўйин ўтказдик. Умуман олганда, учрашув қийин ўтишини билардик. Мусобақадаги иштирокимизни давом эттириш учун очко муҳимлигини ҳам англаб тургандик ва ўйлайманки, биз буни яхши уддаладик. Охирги турда мезбонлар қаршилигидан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Бугун бизга шиддат кўпроқ етишмади. Шунингдек, тўп билан олдинга ўтишда ҳам муаммолар юзага келди. Рақиб жамоа вазиятларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилди, бизга эса бу борада аниқлик етишмади. Аммо сўнгги турда бу камчиликларимизни яхшилаймиз.

Ўзбекистон мезбон жамоа ҳисобланади. Қолаверса, улар ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Улар ҳам гол уришга ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилишади, бироқ биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионатидаги барча ўйинлар қийин ўтади. Шунга қарамай, рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ернинг маданияти бизнинг мамлакатдан фарқ қилади, шунга қарамай, биз мослашяпмиз. Ўзбекистонликлар бизга яхши муносабатда бўлишмоқда. Бу ернинг маданияти билан яқиндан танишиб, ортга қайтгач, яқинларимга сўзлаб бераман", деди Салас.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
18 сен 14:11:57
BXZ BXZ
У́збекистон ютадими ёки Коста-Риками энди фарки йу́к чунки Парагвай Голландияга ютказиб беради
   
18 сен 13:19:59
Rasul Matkarimov
Bularam yutamiz deyishyapdiku endi nima boladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика