Жамшид Юсупов: "Рақибларимиз хатоларимиздан фойдаланди"

Aslanov Jasurbek
3 май 2021
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Зомин" (4:2) учрашувидан сўнг тошкентликлар жамоа сардори Жамшидбек Юсуповнинг ўйин хақида фикрлари.

-“Зомин” жамоаси билан бўлган учрашув хақида фикрларингиз ?

-Жиззахликлар билан ўйин шахсан мен учун қизиқарли ўтди. Хисобни очганимиздан сўнг улар хам бизнинг жамоа дарвозасини ишғол қилишга эршишди. Иккинчи бўлимда мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажара олганимиз учун ғалаба қозондик, афсуски кейинги босқичга чиқа олмадик. 

- Гурухдаги қолган рақиблар билан учрашувда жамоага нима етишмади ?

  -Гурухдаги илк ўйин Наманганда ўтганидан хабарингиз бор. Суперлига жамоасига қарши жамоамиз сифатли футбол ўйнашди, бу ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. Иккинчи учрашувдаги рақибимиз “Олимпик” жамоаси билан кечган учрашувда хар икки жамоа хам хужумкор футбол кўрсатишди. Менимча ўша куни рақиб хатоларимиздан фойдалгани учун ғалабага эришди. Футболда вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни назорат қилиш асосий масала. Хатоларимиз устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Навбатдаги турдаги рақиб “Хоразм” жамоаси билан бўладиган учрашувдан нималар кутябсиз ?

  -“Хоразм” жамоаси кубок доирасида ғалаба қозона олмаган бўлсада Про лигада яхши харакат қилмоқда. Ғалаба қозонишга ва махаллий мухлисларимизни хурсанд қилишга харакат қиламиз


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia