UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Тер Штегеннинг "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушадими?  0 11:02Coca Cola Суперлигаси. 26-тур дисквалификациялари: "Навбаҳор" 5, "Сўғдиёна" ва "Бухоро" 3 нафардан йўқотишга эга  0 10:43УEФА Чемпионлар Лигаси ҳафта жамоасини эълон қилди  2 10:21Бернардески "Ювентус"га қайтиши мумкин  0 09:55"Реал" Карло Анчелоттининг ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда  6 09:34"Барселона" "Сити"дан Канселуни сотиб олмоқчи, унга "Арсенал" ҳам қизиқаётганди  0 09:15Онана агар январда Африка кубогига кетса, МЮдаги ўрнини бой беришдан ҳавотир олмоқда  5 08:53Клопп йирик ғалабадан сўнг: "4:0 ҳисобида ғалаба қозониш - фантастика"  1 08:39Ди Мария Месси ва Левандовскининг ЖЧ-2022 вақтидаги кескин муносабатни эслади  8 08:27Olamsport: "Ҳумо"да ғалаба, Манчестер Гран-Присида иштирок этувчи таэквондочиларимиз таркиби ва бошқа хабарлар  0 08:10Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичида қатнашадиган 12 та жамоа номи аниқ   0 07:48Европа лигаси. Плей-оффга чиққан 14 та жамоа номи маълум бўлди  1 07:25Бугун Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунига етади  9 07:10Конференция лигаси. "Астон Вилла" - "Легия" 2:1  0 07:05Конференция лигаси. "Бешикташ" - "Брюгге" 0:5  0

Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Илк навбатда бугунги ғалабадан хурсандман. Бу уч очко ҳаво каби керак эди. Ўйиннинг муҳимлигини йигитлар тушуниб туришганди. Айни дамда турнир жадвалида сўнгги ўринда турибмиз. Кураш давом этмоқда, биз ҳам охиригача курашамиз. Йигитларимга катта раҳмат айтаман. Биргаликда яхши тайёрландик. "Сурхон"нинг қандай ўйнашини, нималарга қодирлигини билардик. Йигитлардан миннатдорман, улар ушбу ўйинга тузилган режани, стратегияни тўлиқлигича бажара олишди. Шунингдек, 600 километр йўлни босиб келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни яхши қўллаб туришибди. Хурсандман, аммо ҳали ҳеч нима қилганимиз йўқ. Муҳим ўйинлар олдинда.

- Ғалаба билан табриклайман. "Қизилқум" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этгандек. Умуман олганда жамоангизни иккинчи бўлимга қайси кўрсатмалар орқали тайёрладингиз?

- Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат сабабли "Сурхон" босимсиз ўйнади. Улар ҳозир 6-ўринда. Бизда эса босим бор, кўпчилик рухан чўккан, бу рухий ҳолат ҳам ўз сўзини айтади. Аммо бугун йигитларнинг кўзи ёнди. Фақатгина ғалаба учун уларга кўрсатмалар бердим. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб турибди. Бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз учун ўзимиз ёрдам беришимиз керак. Четдан ҳеч ким ёрдам бермайди. Шу сабабли биринчи бўлимда катта ташаббус кўрсатдик, яхши вазиятлар яратдик, бироқ фойдаланиш қийин бўлди. Иккинчи бўлимни эса ёмон бошладик. 15 дақиқалар мобайнида биз фақат қарши ҳужумда ўйнадик, шунда ҳам вазиятлар яратдик. Футболдаги сен урмасанг сенга уришади тушунчаси яна ўзини кўрсатди ва рақиблар бир вазиятдан гол уриб кетишди. 1:1 ҳисоби вақтида бизда яна кўплаб вазиятлар бўлди, ундан фойдалана олишда қийналдик. Шу боис иккала бўлимда ҳам биз катта устунлик қилдик деб айта оламан. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Вазиятлар бўлади, ўйин эса рақибга қараб тузилади. Шунчаки вазиятни якунлаш бизга етишмади. Қарши ҳужумларга яхши ўтдик, аммо сўнгги пас етишмади, баъзида тўпни кўп ушлаб юбордик. Айрим жойларда эса тўпни шунчаки йўқотдик. 

- Бир неча йиллар олдин Сиз "Бухоро"да ишладингиз ва ўша пайтда ҳам жамоа лигада қолиш учун кураш олиб борди. Умуман олганда "Бухоро" ва "Қизилқум" ўртасидаги фарқ қандай?

- Менинг тақдирим шундай - сўнгги ўриндаги жамоада ишлаш. Бу саволга жавоб бериш жуда қийин.

- Легионер Акаки Шулая бугун чиройли гол урди. Бу голга қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Ван Перси услубидаги гол? Ростдан ҳам чиройли гол бўлди. Бундай голлар кучли бешлик чемпионатларида бўлиб туради. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
22 сен 22:18:39
Легионер
УФА ПФЛ катга каравотти??? Уйин бугун договорняк булдику! Кур хам куради уйин келишилганини! Сурхон дункайиб очиб бердиююю!!! Уят уртоклар уят!
+1   
22 сен 21:54:47
Бафо Нарзуллаев
,,Пи@ ит ,, и не краснеет..100% договорняк..10 раз Кенжабаеву давали спокойно проходит и пробить..Наконец-то забил..Куда смотреть Руководство футбола..
   
23 сен 07:05:38
Чин юракдан
Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ.
Босимда колган жамоа куп хужум килади ва хатога йул куяди нахот Сурхон мураббийлар штаби Карши хужумда тактикасини куллашни билишмади ёки НГМКнинг кудрати олдида ожиз колишдими???
   
23 сен 06:36:50
safo78
Бу Узбекистон супер лигаси.
Бу ёгига бошланди Куддус бобо эртаклари
   
23 сен 05:35:08
Арсенал 14
Qizilqum ham futbol o'ynaydigan jamoa. Oxirgi o'rinda bo'lgani uchun kurashadida. Yuqoriroqda turgan jamoa yutqazsa o'yinni sotdi, quyidagi yutsa sotib oldi, shundaymi? Quyinglari, mard bb tabrikla tamom. Zo'r o'yin bo'ldi. Qizilqum olg'a. Surxonga ham keyingi o'yinlarda omad, sovrindor o'rinlarni olsin
   
22 сен 21:54:53
Farxod Farxod
Bir nimala bòldida bugun
-1   
22 сен 21:36:56
JAFAR FCQIZILQUM
QIZILQUM O'ZIDAN IKKI MARTA KUCHLI BO'LGAN JAMOANI YUTDI.
G'ALABANG YARASHADI SENGA QIZILQUM
-2   
22 сен 21:54:30
Хакикатгуй
Кизилкум ютиши шарт эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика