

39 ёшли мураббий тез орада МЮ устозига айланади, инглиз клуби товон пули сифатида "Спортинг"га 10 млн евро тўлаб беради.
Аморимнинг режаларига хавбек Кристиан Эриксен ва ҳимоячи Виктор Линделёф кирмайди. Уларнинг шартномалари мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ва мураббий ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмаяпти.
Икки футболчи ярим ҳимоячи Каземиро ва вингер Антонидек январдаёқ кетиши мумкин. Клуб мураббийнинг икки бразилияликнинг ўз маоши даражасида ўйнамаётгани тўғрисидаги фикрига қўшилади.
Бундан ташқари, Аморим "Юнайтед"га "Спортинг"даги бир неча ўйинчилар, аниқроғи ҳимоячи Гонсалу Инасиу, шунингдек вингерлар Маркус Эдвардс ва Педру Гонсалвешга қизиқмоқда.



