UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  1 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  3 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  1

Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди" Янгиликлар

Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"

Бугун Про лиганинг 25-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Александр Ежов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхши ўйнадик, аммо ўзимизнинг вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан унумли фойдаланишга мажбур эдик. Машғулотларда ушбу жиҳат устидан ишламоқдамиз. 10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва гол уриш учун имкониятларга ярата олдик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Дуранг адолатли натижа бўлди", - деди Александр Ежов бугунги учрашув ҳақида.

- Четлатишга қадар жамоа яхши ўйнаб турганди. Қизил карточкадан кейин ҳам жамоа ўйин темпини ушлаб қола олди. Четлатишдан сўнг футболчиларингизга қандайдир алоҳида кўрсатма бердингизми?

- Футболчилар барчасини тушуниб туришибди. Аввалги ўйинларда жуда кўп очколар юқотдик. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак. Мухлисларимизга ҳам раҳмат, улар бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйинимиз ўсиб бормоқда. Мусобақа жадвалида биздан тепароқда бўлган жамоаларга қарши ҳам яхши ўйнамоқдамиз, улардан устунроқмиз. Тўпга эгалик қилиш бўйича. Афсуски, мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қила олмаяпмиз. Раҳбариятга ҳам раҳмат. Бизни молиявий ва руҳий томонлама ёрдам беришмоқда. Шундай ўйнашда давом этсак, бир кун келиб Суперлига даражасидаги жамоага айланишимизга ишонаман.

- Асосий ҳимоячилардан бири Бобур Акбаров нега майдонга туширилмади?

- Бизда ҳар бир учрашувда юқотиш бор, афсуски. Акбаров сонининг орқа томиридан жароҳат олди. У ҳозир тикланиш жараёнида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика