UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Евро-2024. Австрия - Франция 0:1 Гризманнинг боши ёрилди, Мбаппенинг бурни синди  0 02:1118+. Мбаппе Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олди ва кейинроқ сариқ карточка билан жазоланди  1 01:57Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди  13 00:45Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"  3 00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  3 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  1 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  12 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  5 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  4 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  35 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  9 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  0 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  0 21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  19

Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

- Илк навбатда бугунги ғалабадан хурсандман. Бу уч очко ҳаво каби керак эди. Ўйиннинг муҳимлигини йигитлар тушуниб туришганди. Айни дамда турнир жадвалида сўнгги ўринда турибмиз. Кураш давом этмоқда, биз ҳам охиригача курашамиз. Йигитларимга катта раҳмат айтаман. Биргаликда яхши тайёрландик. "Сурхон"нинг қандай ўйнашини, нималарга қодирлигини билардик. Йигитлардан миннатдорман, улар ушбу ўйинга тузилган режани, стратегияни тўлиқлигича бажара олишди. Шунингдек, 600 километр йўлни босиб келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни яхши қўллаб туришибди. Хурсандман, аммо ҳали ҳеч нима қилганимиз йўқ. Муҳим ўйинлар олдинда.

- Ғалаба билан табриклайман. "Қизилқум" иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин намойиш этгандек. Умуман олганда жамоангизни иккинчи бўлимга қайси кўрсатмалар орқали тайёрладингиз?

- Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат сабабли "Сурхон" босимсиз ўйнади. Улар ҳозир 6-ўринда. Бизда эса босим бор, кўпчилик рухан чўккан, бу рухий ҳолат ҳам ўз сўзини айтади. Аммо бугун йигитларнинг кўзи ёнди. Фақатгина ғалаба учун уларга кўрсатмалар бердим. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб турибди. Бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз учун ўзимиз ёрдам беришимиз керак. Четдан ҳеч ким ёрдам бермайди. Шу сабабли биринчи бўлимда катта ташаббус кўрсатдик, яхши вазиятлар яратдик, бироқ фойдаланиш қийин бўлди. Иккинчи бўлимни эса ёмон бошладик. 15 дақиқалар мобайнида биз фақат қарши ҳужумда ўйнадик, шунда ҳам вазиятлар яратдик. Футболдаги сен урмасанг сенга уришади тушунчаси яна ўзини кўрсатди ва рақиблар бир вазиятдан гол уриб кетишди. 1:1 ҳисоби вақтида бизда яна кўплаб вазиятлар бўлди, ундан фойдалана олишда қийналдик. Шу боис иккала бўлимда ҳам биз катта устунлик қилдик деб айта оламан. Бизда ташаббус кўпроқ бўлди. Вазиятлар бўлади, ўйин эса рақибга қараб тузилади. Шунчаки вазиятни якунлаш бизга етишмади. Қарши ҳужумларга яхши ўтдик, аммо сўнгги пас етишмади, баъзида тўпни кўп ушлаб юбордик. Айрим жойларда эса тўпни шунчаки йўқотдик. 

- Бир неча йиллар олдин Сиз "Бухоро"да ишладингиз ва ўша пайтда ҳам жамоа лигада қолиш учун кураш олиб борди. Умуман олганда "Бухоро" ва "Қизилқум" ўртасидаги фарқ қандай?

- Менинг тақдирим шундай - сўнгги ўриндаги жамоада ишлаш. Бу саволга жавоб бериш жуда қийин.

- Легионер Акаки Шулая бугун чиройли гол урди. Бу голга қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Ван Перси услубидаги гол? Ростдан ҳам чиройли гол бўлди. Бундай голлар кучли бешлик чемпионатларида бўлиб туради. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика