UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 0:1 (матнли трансляция)  43 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:2) учрашувидан сўнг навоийликлар устози Жамшид Саидов фикрларини билдирди.



- Ўйин ҳақида

Бугун характер кўрсатдик. Навоийдан келган мухлисларга, жамоамизнинг барча ходимларига, раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни доим қўллаб-қувватлаб келишди. Биз Суперлигада қолдик, бундан хурсандман.

- Ўтган йили чемпионлик сари интилган "Қизилқум" бу йил чемпионатда қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ? 

- Биринчидан, у пайтда таркиб бошқа эди. Тажрибалироқ, юқори савияли футболчилар йиғилганди. Ҳозир эса жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Бу ўтмишда қолди деб ўйлайман. Муҳими, биз олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Навоий халқи олдида юзимиз ёруғ бўлганидан мамнунман.

- Жамоанинг Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоевдан иборат ҳужум триоси Суперлиганинг энг яхшилари қаторида эътироф этилади. Улар қоладими? Маълумотларга кўра, Кенжабоев жамоадан кетаётган экан...

- Ҳа, маълумотлар чиқди. Ислом Кенжабоев "Локомотив" билан шартнома тузган. Ҳозир ҳеч нарса деёлмайман. Кўпчилик билан битим муддати тугамоқда. Навоийга қайтиб, уёғини кўрамиз. Жамоамиз ўзагини 60 фоизга сақлаб қолмоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика