UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  14 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52

Жамшид Саидов: "Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг"

Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда шогирдларим яхши ўйин намойиш этишиб, устунлик қилишди. Иккинчи бўлим бошида эса ўз зараримизга пенальти ишлаб олдик. Амалий жиҳатдан жуда оддий вазиятда хато қилдик. 

Вазиятлар юзага келтирдик, аммо фойдалана олмадик. Ўйлашимча, йигитлар яхши таассурот қолдирди, пенальти ишлади.

Биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Афсуски, футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган гап бор.

Шогирдларим ҳаракат қилишди, улар ғалаба қозонишни хоҳлаганди. Аммо ким кўп хато қилса, ўша ютқазади. 

ОКМКни ғалаба билан табриклайман. Уларда малакали жамоа шаклланган, сараланган футболчилар жамланган. Рақибимиз бежизга 5-ўринда эмас. 

Иқтидорли футболчилар ўз маҳоратини кўрсата олишди. Бизда ҳали имконият бор. Олдинда 4 та ўйин бўлса, максимал даражада курашамиз.

Бизни шундай ёмғирли совуқ ҳавода қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун уларнинг ишончини оқлай олмадик. Хатоларни кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", — деди Жамшид Саидов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика