Жамшид Ҳасанов “Қўқон-1912” билан хайрлашди
03 июл 2018 09:15
Янгиликлар
Жамшид Ҳасанов “Қўқон-1912” билан хайрлашди
Чемпионатимизда трансфер ойнаси очиқлиги муносабати билан "Қўқон-1912"да ўзгаришлар давом этмоқда.
Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасановга бошқа жамоалардан таклифлар бўлганлиги сабабли, Ҳасанов билан ўртадаги шартнома ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди. Маҳоратли ярим ҳимоячи қўқонлик мухлисларга ўзининг чексиз ҳурмати ва миннатдорчилигини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.
Ўз ўрнида клуб ҳам Жамшид Ҳасановга “Қўқон-1912” футбол клуби учун қилган меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор қилади. Ҳасановнинг келажакдаги фаолиятига омад тилаб қолади.
Жамшид Ҳасановнинг қайси клубга кетганига тез орада аниқлик киритилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар