Жамшид Ҳасанов: "Қўқон-1912" билан ўйинда босим остида қолдик"

Aslanov Jasurbek
16 мар 2021
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Қўқон-1912" меҳмони бўлди.

 Қизиқарли кечган учрашувда томонлар 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Мазкур баҳсдан сўнг навоийликларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Сафарда дуранг ёмон натижа эмас. Меҳмонда очилиш ўйинида тўп тепадиган ҳар қандай жамоага қийин бўлади. Кечаги учрашувда босим остида қолдик, деб ўйлайман. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз",- дейди Ҳасанов.

Футбол байрамига етишмаган гол, "Қизилқум"даги грузияликлар учлиги ёхуд "Қўқон-1912" - "Қизилқум" ўйини ҳақида


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia