UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  1 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  1 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  10 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди Янгиликлар

"Қўқон-1912": Жамшид Ҳасанов келди, Отабек Зокиров кетди

Иккинчи йиғин бошланганига ҳам бир ҳафтадан ошиқ вақт бўлиб қолди. Бу давр оралиғида жамоамиз аъзолари машғулотларда астойдил тер тукиш билан бирга назорат учрашувида ҳам иштирок этишга улгуришди.

Футболчилари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказилаётгани таъкидлаш жоиз. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, сафга яна бир янги ўйинчи келиб қўшилди.  Ўтган мавсумни Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтказган Жамшид Ҳасанов таркибга келиб қўшилди. Ушбу ярим ҳимоячи билан жамоа ўртасида бир йиллик битим имзоланди.

Шунингдек машғулотларга ёшлар таркибидан Достон Мелиқўзиев ҳамда Аброр Раҳмоновлар ҳам жалб қилинди. Бу эса жамоада ёш футболчиларга бўлган эътибор юқори эканлигидан далолат беради.


Жавоҳир Сидиқов саломатлигини тиклаб машғулотларга астойдил киришди.

Айтганча, жамоа Отабек Зокиров билан дўстона хайрлашди. Отабек Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилди. Кетишидан олдин Отабек Зокиров жамоа раҳбариятига ва мухлисларга ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор қилишимизни илтимос қилди.

Биз ҳам ўз навбатида Отабек Зокировнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.



Шунингдек, Жамоа навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" 8 январь куни биринчи ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика