Жамшид Ҳасанов: "Бухоро"га қарши баҳслар доим кескин ўтади"
24 июн 2016 22:01
Янгиликлар
Жамшид Ҳасанов: "Бухоро"га қарши баҳслар доим кескин ўтади"
"Бухоро" - "Машъал" учрашувидан олдин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Бухоро" ва "Машъал" ўртасидаги ўйинлар хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин доим кескин ўтган. Биз сафардан ғалаба билан қайтмоқчимиз. Кимда ғалабага бўлган иштиёқ кўп бўлса ўша жамоа 3 очко олади. Кўп нарса характерга боғлиқ деб ўйлайман.
Балки рақиб сафида тажрибали футболчилар кўпроқдир. Аммо улар ҳам бизга ўхшаган футболчилар. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Ким яхшироқ ҳаракат қилса ва камроқ хато қилса ўша ютади.
Ўтган турда мавсумдаги биринчи голимни урдим. Агар Бухорода ҳам гол уриб биз ғалаба билан қайтсак бундан албатта жуда хурсанд бўлардим", - дейди Жамшид Ҳасанов.
"Машъал" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар