Жампьеро Вентура: "Испаниянинг голи бу тасодифдан ўзга нарса эмас"
07 окт 2016 14:39
Янгиликлар
Жампьеро Вентура: "Испаниянинг голи бу тасодифдан ўзга нарса эмас"
- Испанияга қарши керакли босимни уюштирмаганимиз учун ўйлаган мақсадимизга эриша олмадик. Ҳар сафар тўпни олиб қўйганимизда тезда рақибга бериб қўявердик.
Ўзимиздан босимни олиб ташлаганимиздан сўнг рақиб томон ҳужумлар ташкил эта бошладик. Натижада эса ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Ўйин сўнггида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Испания тўп назоратига катта эътибор қилишини аввалдан билгандик.
Испаниянинг голи бу тасодифдан ўзга нарса эмас. Буффон ўша вазиятда жамоамизни голдан қутқара олмади. Жамоамизнинг кўплаб футболчиларининг жароҳат сабаб йўқлигини инобатга олсак, Испания билан қайд этилган дуранг ёмон натижа эмас. Белотти ва Иммобиле захирадан майдонга тушиб ўйинга керакли темп қўша олишди. Уларнинг кўрсатган ўйинидан кўнглим тўлди.
Испания ҳар доим фаворитлар қаторида эътироф этилган. Бу ўйин бизга баъзи нарсаларни кўрсатиб берди. Биз агар ўзимиз истасак кўп нарсаларга қодир эканлигимизга бугун янада амин бўлдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар