Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков терма жамоа машғулотларида қатнашмади
11 окт 2021 01:02
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков терма жамоа машғулотларида қатнашмади
Ўзбекистоннинг икки етакчи футболчиси терма жамоанинг навбатдаги машғулотида иштирок этишмади.
Осиё Чемпионлар лигасида қатнашаётган "Ал-Насср" клуби 16 октябрь куни чорак финал учрашувини ўтказади. Жалолиддин Машарипов ушбу баҳсга тайёргарлик кўриш учун клубининг илтимосига кўра, терма жамоа ихтиёрини тарк этди.
Жамоанинг яна бир аъзоси Одил Ҳамробеков эски жароҳати безовта қилаётганлиги сабаб умумий гуруҳдан ажратилган ҳолда якка тартибда машғулот олиб бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар