Жака Швейцария терма жамоасининг янги сардорига айланди

Eldor Akmurzayev
3 сен 2020
Бу тўғрисида Sky Sports хабар беради.

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жака Швейцария термасининг янги сардорига айланди. Хавбек августда фаолиятини якунлашини эълон қилган қилган Штефан Лихтштайнернинг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, швецарияликлар Миллатлар Лигаси доирасида бугун Украинага қарши сафарда баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ua-football.com