

"Рома" энди "Арсенал" билан музокаралар ўтказиши керак. Рим клуби ўйинчи учун 22 миллион евро тўлаши талаб этилади.
Қайд этиш керакки, "Рома" ўтган мавсумда мудофаадаги ёмон ўйин сабаб марказий чизиқни кучайтирмоқчи: жамоа 58та тўп ўтказиб юборди. Бу А Сериянинг дастлабки 6та жамоасидаги энг ёмон кўрсаткич.
Жака ўтган мавсум "канонирлар" таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



