UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  0 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  4 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  5 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  8 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  28 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  88 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12

Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак” Янгиликлар

Жаҳонгир Меҳмонов: “Жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак”

Бугун чемпионатимизнинг 27-туридан ўрин олган учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу турда Фарғонаниг “Нефтчи” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “Нефтчи” клуби футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдирди.

“Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Лекин аввалги турдаги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Шунинг учун ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз керак. Таркибимизда йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар учрашувга тайёр. Биз ўзимизни рақиб жамоадан кучсизмиз, деб ҳисобламаймиз.

Тўғри, “Бухоро” бундан аввалги турда ўз уйида “Локомотив”ни мағлуб этганди. Улар ушбу ғалабадан сўнг руҳан яхши тайёрланиб олишди. Бизнинг бу йилги натижамиз ўзимизга мос эмас. Бунинг учун мухлислардан узр сўрайман. Ўтган йилги мавқейимизни қайтаришга ҳаракат қиламиз. Фақат футболчи эмас жамоанинг ғалабасини барча хоҳлаши керак. Насиб қилса бугун “Бухоро” жамоасини мағлуб этамиз”, - дейди “Нефтчи” футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов


Жаҳонгир Сотволдиев.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика