UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  0 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  3 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  6 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   5 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  11

Жаҳонгир Жиямуродов: "Янгиер" хусусий клуб, ўзини-ўзи таъминлайди" Янгиликлар

Жаҳонгир Жиямуродов: "Янгиер" хусусий клуб, ўзини-ўзи таъминлайди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқчичи 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Молиявий холат туфайли ўйин куни етиб келдик. Шунингдек, Биринчи лигада 1-тур ўйинимиз қолдирилгани туфайли киришиб кетишимиз қийин бўлди. Иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари сезилди.

- Асосий таркибдан кўнглингиз қанчалик тўлди?


- Асосий таркибдан кўнглим тўлди. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, барча кўрсатмалар тўғри бажарилди. Иккинчи бўлимда тажрибали футболчиларни тушириб ўйинни янада кучайтиришни мақсад қилгандим. Бироқ, тажрибали футболчиларда ҳам жисмоний жиҳатдан муаммолар кўзга ташланди. Улар рақибга ўз позицияларини бой беришди ва якунда бу мағлубиятга олиб келди.

- Иккинчи ва учинчи голлар эътиборсизлик туфайли юзага келди деб ўйлайсизми?


- Иккинчи гол йигитларга руҳан таъсир қилди. Билмадим, менга шундай кўринди, иккинчи голда ўйиндан ташқари холат бордек эди. Ўйинни кўриб чиқамиз ва ўша вазиятни таҳлил қиламиз. Иккинчи голдан сўнг жамоамизда позициялар бўйича тарқоқлик кўзга ташланди.

- "Янгиер"да мавсум аввалидаёқ молиявий муаммолар борми?


- "Янгиер" хусусий клуб, ўзини ўзи таъминлайди. Хомийларимиз хусусий клублар борасидаги янги қарор чиқишини кутишаяпти. Шу қарор чиқса, хусусий клублар учун имтиёзлар берилса, молиявий имкониятларимиз барқарор холатга келишидан умид қилаяпмиз.

- "Шўртан" жамоаси ҳақида фикрингиз...


- "Шўртан"ни тажрибали мутахассис бошқараяпти. Алексей Естафеевни яхши биламан, у рақобатбардош жамоа тузаётгани кўриниб турибди.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика