"Ювентус" ярим ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га эркин агент сифатида келиши мумкин
15 май 2023 10:19
Янгиликлар
"Ювентус" ярим ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га эркин агент сифатида келиши мумкин
“Манчестер Юнайтед” яна Адриан Рабьога қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради LʼEquipe.
“Қизил иблислар” ўтган ёзда Франциялик футболчини қўлга киритишга яқин турганди, бироқ кейин келишув амалга ошмай қолди. Энди вазият ўзгарди. Адриан Рабьо “Ювентус” билан шартномасини узайтирмайди ва ёзда эркин агентга айланади.
Энди МЮ фақатгина футболчини рози қилса бўлгани. Қолаверса, аллақачон “қизил иблислар” бош мураббийи Эрик тен Хаг трансфер бўйича футболчи билан гаплашишга ҳам улгурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар