UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  2 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  2 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  0 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  21 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  2 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  23 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  4 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1 12:10Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа  0 11:22ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди  4 10:40Клопп Слот ҳақида фикр билдирди  2 10:12Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?  9 09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  10

Ихтиёр Тошпўлатов: "Металлург"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Ихтиёр Тошпўлатов: "Металлург"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди"

Тажрибали ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов "Металлург"ни тарк этгани ҳақида хабар бергандик.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб фикрларига қулоқ тутдик. 

Якунланган мавсум ҳақида

- Мавсумни яхши тугатдик. Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бундан яхшироқ ўринда якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо баъзи баҳсларда омад етишмаслиги сабаб очколарни бой бердик. Кўп учрашувларда жамоага омад етишмай қолди.

Жамоани тарк этиши хусусида

- "Металлург" билан шартномам муддати 31 декабрга қадар эди. Менга бошқа жамоадан таклиф бўлгани сабабли клуб билан келишувни узайтирмасликка қарор қилдим. Шу сабабли яна 2-3 кундан кейин эркин агентга айланаман. 



Қайси жамоадан таклиф бўлгани борасида

- Ҳозирча буни ошкор қилмаганим маъқул. Тез орада янги жамоам номини билиб оласизлар. 

"Металлург"даги фаолияти хусусида

- У ердаги фаолиятим ўзимга маъқул келди. Жамоада ажойиб футболчилар йиғилганди. Биз бир оила бўлиб ҳаракат қилдик. Баъзида омадсизликлар бўлганига қарамай, бекободликлар сафидаги фаолиятим ўзимга манзур бўлди. 

"Сўғдиёна"дан таклиф ҳақида

- Йўқ, бу клубдан менга таклиф бўлмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика