UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  0 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  1 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  6 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3

Ивор Вейцер "Бухоро"ни тарк этдими? Янгиликлар

Ивор Вейцер "Бухоро"ни тарк этдими?

Бир неча кундан буён бухоролик футбол ишқибозлари орасида Ивор Вейцер жамоани тарк этгани тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлди ва кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида хорватиялик легионерга мурожаат қилдик ва миш-мишларга узул-кесил нуқта қўйишни мақсад қилдик.

“Бугунги кунда футболчилар тўғрисида турли миш-мишлар пайдо бўлиши бу табиий ҳол саналади. Мен “Бухоро”ни тарк этганим тўғрисидаги маълумотларга ўз муносабатимни билдирмоқчиман. Бугунги кунда менда жароҳат борлиги туфайли жамоамга ёрдам бера олмаяпман. Шу сабабли маълум муддат Тошкентда даволаниш билан бандман. Расмий тарзда маълум қиламан-ки, мен “Бухоро”ни тарк этганим йўқ. Насиб қилса яна 5-6 кунлик даволанишдан сўнг яна машғулотларга қайтаман ва “Локомотив” билан ўйинга қадар тўлиқ тикланиб, ушбу учрашувда жамоамга ёрдам беришга тайёр бўламан”-деди Ивор Вейцер.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика