UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  5 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   2 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  128 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Финалда "Насаф"дан ғалаба кутаман"

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси 5 ноябрь куни ОФК кубоги финалида Баҳрайнда "Ал Муҳаррак"га қарши майдонга чиқади.

"Аждарлар" тарихни такрорлашга жуда яқин туришибди. Бундан роппа-роса 10 йил аввал жамоа Анатолий Демьяненко мураббийлигида ОФК кубогини боши узра баланд кўтарганди. Ўша юлдузли таркибда ёрқин ўйинлар ўтказганлардан бири Иван Бошкович ҳисобланади. Бугунги кунда "Бунёдкор" академиясида болаларга мураббийлик қилаётган Бошкович финалдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Умумий қилиб айтсам "Насаф"дан финалда фақат ғалаба кутаман. Ғолиб номи битта ўйинда аниқланади. Футболчиларнинг маҳорати ва сифати бўйича устунлик улар томонида, деб ўйлайман",- дейди Бошкович.

Гуруҳ босқичидан кейин барча учрашувларни ўз майдонида ўтказган "Насаф" эндиликда меҳмонда тўп тепади. Бошкович бу борада нима дейди?

"Сафарда тўп тепиш доим қийин бўлган. "Насаф"га осон бўлмаслиги аниқ. Лекин бу - футбол. Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин",- дейди мураббий

Битта баҳсдан иборат учрашувларда қайси жамоа тайёргарликни яхши ўтагани асосий планга чиқади. Битта хато ҳам қимматга тушиши ёки ўйин тақдирини ҳал қилиши ҳеч гап эмас. Иван Бошкович ҳам фикримизга қўшилган ҳолда қуйидагича фикрларини билдирди. 

"Энг муҳими жисмоний ва руҳий томондан яхши тайёргарлик кўришдир. Бундай ўйинларда диққат-эътиборли бўлиш энг юқори даражага чиқади. "Насаф"га бу борада омад тилайман"

Эслатиб ўтамиз Рўзиқул Бердиев шогирдлари финалга қадар гуруҳ босқичида "Олой", "Хўжанд", "Олтин аср", кейинги босқичда "Аҳал", "Моҳун Баган", "Ли Ман" каби жамоалар тўсиғини енгиб ўтди. "Насаф" жамоасига бош совринни юртимизга олиб келишига тилакдошмиз!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика