

69 ёшли Вентура бошчилигидаги Италия 60 йилда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Душанба куни италянлар Швеция билан ўз майдонида 0:0 ўйнаб мундиалга чиқа олишмади. Илк ўйинда Швеция 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Вентуранинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган эди. Шартнома бузилгани учун мураббийга €700 минг товон пули берилади. Вентура 2016 йилдан буён Италия бош мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. Унинг қўл остида "Скуадра Адзурра" 9та ғалаба, 4та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди.




