Италияга қарши ўйиндан олдин Англияда йўқотиш бор

Mirjalol Normatov
25 мар 2018
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир Англия термасининг Италияга қарши учрашувини ўтказиб юборади.

Футболчи тиззасидаги жароҳати сабабли Голландияга қарши учрашувда ҳам қатнашмаганди. Терма бош мураббийи Гарет Саутгейт эса Уилширни сафга қайтишини кутганди.

Англия - Италия учрашуви 27 март куни ўтказилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com