

«Арсенал» ҳимоячи учун «Болонья»га 50 миллион евро тўлайди. 22 ёшли ҳимоячининг ўзи билан эса беш йиллик шартнома имзолайди. Риккардо Калафьори «тўпчилар» сафида йилига 4 миллион евро ишлайди.
Калафьори "Болонья"да 1 мавсум ўйнади. 22 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



