Италия ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Эрколани "Манчестер Юнайтед"га ўтди

Aslanov Jasurbek
14 янв 2016, 16:10
Италия ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Лука Эрколани "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланди.

Бу ҳақда футболчининг ўзи "Инстаграм" саҳифасида маълум қилди.

16 ёшли италиялик "Олд Траффорд" стадионидан бир нечта сурат қўйди, уларнинг орасида янги клуб формасида тушгани ҳам бор. Маълумотларга кўра, МЮ "Форли" клубига Лука Эрколани учун 66 минг евро тўлади.

Йигитча "Манчестер"нинг ёшлар жамоасида ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com