UZ

Сўнгги янгиликлар

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

Италия Кубоги. Шомуродов ўйин тақдирини ўзгартириб юборган баҳсда "Женоа" ғалаба қозонди Янгиликлар

Италия Кубоги. Шомуродов ўйин тақдирини ўзгартириб юборган баҳсда "Женоа" ғалаба қозонди

1/16 босқичидан ўрин олган “Сампдория” – “Женоа” ўртасидаги баҳс якунига етди.

Меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади.

“Сампдория” – “Женоа” 1:3
Голлар:
Верре 18 - Скамакка 60, 72, Лерагер 68.


21:00, “Луижи Феррарис”

“Сампдория” – Аудеро, Берешинский, Верре, Йошида, Ла Гумина, Лери, Ожелло, Адриен Силва, Тонелли, Торсби, Янкто.

“Женоа” – Маркетти, Голданига, Сапата, Бани, Гильоне, Стураро, Ровелла, Зайц, Пеллегрини, Скамакка, Шомуродов.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Сампдория"нинг узоқ давом этган ҳужуми ноаниқ зарба билан якун топди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААА! Габбиадинининг қулай вазиятдан берган зарбаси "Женоа" дарвозаси тўсини устидан ўтиб кетди.

85. Ўзгариш: Шомуродов майдонни тарк этмоқда. Унинг майдондаги ўрнини Пьяца эгаллайди. Мураббийлар футболчимизга миннатдорчилик билдириб қўйишди. Чунки айнан Шомуродов ўйин тақдирига жиддий таъсир қилди десак адашмаган бўламиз.

84. "Сампдория" ҳимоячиси тўпни дарвозабонга узатди, Шомуродов эса буни пайқади, аммо тўпга бироз кечиккани боис, посбон вазиятни ўнглади.

80. Шомуродов тезкор қарши ҳужум ташкил қилаётган эди, аммо унинг узатмасини жамоадоши тушунмади. 

78. Ўйин темпи анча пасайди ва энди "Женоа" ҳимояда ўта ишончли ҳаракат қилиши лозим.

75. Шомуродов қарши ҳужумда рақибдан қочиб кетишга уринди, аммо у тўпни олдинга ташлашда адашгани учун ҳужум йўққа чиқди.

72. ГОООЛ! Яна Скамакка "Сампдория" дарвозасини ишғол қилди. "Сампдория" футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди ва Скамакка жарима майдончаси ичига кирмай рақиб дарвозасини чиройли зарба билан ишғол қилди.

70. Стандартдан "Женоа" жарима майдончасига узатилган тўпни Шомуродов қайтаришга муваффақ бўлди. Элдор ҳимояга ҳам ёрдам бермоқда.

69. Сариқ карточка. Пеллегрини рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаб, уни сальто отишга мажбур қилди. Бош ҳакам уни карточка билан "сийлади".

68. ГОООЛ! "Женоа" яна гол урди, бу сафар Лерагер "Сампдория" дарвозасини ишғол қилди. Скамакка ҳаводан келган тўпни рақиб дарвозасига бурди, посбоннинг сейвидан сўнг Лерагер бўш дарвозага гол урди.

66. "Женоа" голдан сўнг анча жонлангандек кўринмоқда. Жамоа сифатли ҳужумлар уюштира бошлади.

62. Лерис тўп учун курашда "Женоа" дарвозабони билан тўқнашиб кетди ва рақиб посбонига жароҳат етказди.

60. ГОООООЛ! ШОМУРОДОВНИНГ сай-ҳаракатлари эвазига "Женоа" ҳисобни тенглаштирди. Шомуродов катта тезликда Майа Йошидадан қочиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқди. Ҳужумчимиз ўзиданда қулайроқ вазиятдан турган Скамаккани кўрди ва тўпни унга узатди. Скамакка эса бўш дарвозани ишғол қилди. 1:1. ВИДЕОНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДА ТОМОША ҚИЛИНГ

58. Захирадан ўйинга қўшилган Мелегони узоқ масофадан омадини синаб кўрди, бироқ "Сампдория" посбони хавфни осонлик билан бартараф этди.

56. Ла Гумина жарима майдончаси чизиғи олдидан "Женоа" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо Маркетти тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

53. "Женоа" устози Роландо Маран танаффусда шогирдларига керакли сўзларни топиб бера олмаган кўринади. Меҳмон жамоа вакиллари биринчи бўлимдагидек жуда пассив ҳаракат қилишмоқда.

50. Ниҳоят "Женоа" рақиб жарима майдончасига ҳаволатиб узатма амалга оширди, аммо "Сампдория" футболчилари "иккинчи қават"да ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45+1. Пеллегрини "Сампдория" жарима майдончасида йиқитилди, аммо ҳакам ҳеч қандай пенальти йўқлигини кўрсатди.

44. "Сампдория" футболчилари рақибдан фарқли ўлароқ пас ва узатмаларда жуда сифатли ўйнашмоқда.

43. Сариқ карточка. "Женоа" сардори Стураро рақибдан тўпни олишга уриниб қўпол ўйнади ва ҳакам унга карточка кўрсатди.

40. "Женоа" футболчиларининг ўйин савияси пастга ўхшаб кўриняпти, чунки улар оддий пасларда ҳам хатога йўл қўйишмоқда.

36. Шомуродов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисидан устун келди, аммо ўша вазият орқали ташкил қилинган ҳужум ноаниқ узатма билан якун топди.

33. Элдор ўз жамоасининг тезкор қарши ҳужумини ноаниқ узатмаси билан тўхтатиб қўйди.

31. "Сампдория"дан хавфли ҳужум. Ла Гумина жарима майдончасига етказиб берган тўпни Сапата ўз дарвозасига жойлаб қўйишига оз қолди. Аммо тўп унинг бахтига тўсин устидан ўтиб кетди.

29. "Женоа" бурчак зарбаси ишлаб олди ва стандарт меҳмонлар ҳимоячисининг зарбаси билан якун топди. Афсуски, тўп дарвоза томон эмас, майдон ташқарисига йўлланди.

25. Меҳмонлар ҳужум уюштиришда катта қийинчиликларга дуч келишяпти. Хатто жарима майдончаси томон бўладиган узатмалар ҳам муваффақиятсиз чиқмоқда.

22. "Женоа" тўлиқлигича иккинчи жамоа номига рози бўлиб, ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

18. ГОЛ! СУПЕРГОЛ! "Сампдория" ҳисобни очди. Верре рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва тахминан 25-26 метр узоқликдан дарвоза томон зарба берди. Тўп узоқ бурчакнинг устун ва тўсин кесишган нуқтаси остига кириб кетди.

17. Шомуродов ўз жамоасининг ҳужумини бошлаб берди ва қанотдан узатилган тўпни "Сампдория" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

15. "Сампдория" "Женоа"ни ўз дарвозасига қамал қилиб, кетма-кет бурчак зарбаларини ижро этмоқда, бироқ ҳозирча вазиятлар гол билан якунланаётгани йўқ.

13. Сариқ карточка. Сапата рақибга нисбатан хавфли ўйнагани учун жазоланди.

12. ЗАРБААА! "Женоа" дарвозабони Маркетти рақиб жамоанинг ўта хавфли зарбасидан сўнг сейв ижро этди, Шомуродов эса қарши ҳужумга ўтишга уриниб, тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

9. Ҳозирча Элдор Шомуродов жуда кам кўзга ташланяпти, у фақат иккинчи қаватдаги курашлар бўлганда камералар обьективига тушиб қолмоқда.

6. ЗАРБААА! Ла Гуминанинг зарбасидан сўнг тўп дарвозабон ва тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

5. Мезбонлар рақибни марказдаёқ кутиб олишга ва тўпни рақиб ярим майдонида олиб қўйишга интилишмоқда ва қисман буни уддалашяпти.

3. Экспертлар фикрича учрашувда ғалабага асосий номзод бўлиб турган "Сампдория" баҳсни жуда фаол бошлади ва тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.



Рейтинг: +113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика