Италия А Сериясининг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
7 дек 2021, 22:38
Миланнинг "Интер" клуби аъзоси ўтган ойнинг энг яхши ўйинчисига айланди.

Италия лигаси матбуот хизмати хабарига кўра,  "Интер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу Италия чемпионатининг ноябрдаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

Туркиялик хавбек кузнинг охирги ойида А Серияда 3 ўйинда 3 та гол урди: "Милан" (1:1), "Наполи" (3:2) ва "Венеция" (2:0.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: legaseriea.it