

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев таркибга бир қатор янги футболчиларни жалб этган. Айни дамда Мансур Саидов, Фаррух Турдалиев, Дилёр Ирматов, Павел Смоляченко, шунингдек аввалги мавсумларни Фарғонанинг яна бир клуби "Нефтчи" таркибида ўтказган Миржамол Неъматовлар иштирок этмоқдалар.
"Истиқлол" машғулотларини кузатиш давомида жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лебедев клубга қайтганига гувоҳ бўлдик. Эндиликда тажрибали мутахассис Анвар Бердиевга яқиндан ёрдам беради.





