UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

“Истиқлол” Фарғона вилояти кубоги соҳиби! Янгиликлар

“Истиқлол” Фарғона вилояти кубоги соҳиби!

Фарғона вилояти Кубоги ғолиби аниқланди. Фарғона футбол федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа олимпия тизимида ўтказилиб унда 16 та жамоа иштирок этди.

Бир ўйинда ғалаба қозонган жамоалар кейинги босқичга йўлланма олишди.

Дастлабки икки босқичдан эсон-омон ўтган тўрт жамоа эса финал учун кураш олиб боришди.

Биринчи ярим финалда “Бешариқ” ва Рошидон ФК” жамоалари майдонга тушишди. Ўйин тенг куршалар остида бошланганига қарамай, биринчи бўлимда бешариқликлар учта гол киритишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширган риштонликлар пенальтидан ҳисобни бироз қисқартиришди. Аммо иккинчи бўлим ўрталарига келиб майдон эгалари тўртинчи голга муаллифлик қилишди. Якуний ҳисоб – 4:1. “Бешариқ” финалга йўл олди.

Иккинчи ярим финал баҳси жуда қизиқарли тўс олди. “Истиқлол” стадионидаги сўнъий майдонда ўтказилган “Истиқлол” – “ФарДу” баҳсида бешта гол киритилди. Голларга бой бўлган баҳсда “Истиқлол” 3:2 ҳисобида ғалабага эришди ва финалга йўл олди.

29 сентябрь куни эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини ўтказилди.

Финал баҳсида “Истиқлол” ва “Бешариқ” жамоалари куч синашишди. Бу йил ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Истиқлол” жамоаси ўйинда катта ташаббусга эга бўлди ва голларга бой бўлган баҳсда 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, вилоят кубоги соҳибига айланди.

Шундай қилиб, “Истиқлол” жамоаси 5-12 октябрь кунлари Бухоро мезбонлик қиладиган вилоят Кубоги соҳиблари ўртасидаги мусобақанинг финал босқичида иштирок этади.

Ғолиб жамоа биринчи лигага йўлланма берувчи “пулька” баҳсларида қатнашиш имкониятига эга бўлади. ПФЛ мазкур мусобақа учун клубларнинг бадал пулини 2 100 000 сўм қилиб белгилаган.

Фарғона вилояти Кубоги баҳсларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

1/8 финал
БЎСМ-99 – Рошидон – 0:2
Ёшлик – Зафар – +:-
Фидокор – Қўқон-1912 – 1:1 (пен сер 4:2)
Фурқат – ФарДУ – 3:8
Нефтчи -2 – Нефтчи Фарм клуб – 1:1 (пен.сер 6:5)
Тошлоқ – Бешариқ – 3:4
Марғилон ФК – ФНПЗ – 0:2
Бувайда – Истиқлол – 2:5


Чорак финал
Рошидон – Фидокор – 4:1
Истиқлол – Ёшлик – 6:2
Нефтчи-2 – ФарДУ – 1:5
Бешариқ – ФНПЗ – 2:1

Ярим финал
Бешариқ – Рошидон – 4:1
Истиқлол – ФарДУ – 3:2

 
Финал
Истиқлол – Бешариқ – 5:2.

 
Аброр Деҳқонов.

“Футбол Экспресс” газетасидан олинди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика