

Испанияликлар форварди Евро-2024нинг 6та баҳсида 1та гол урди.
"Испанияда яхши нарсани тан олиш қийин. Бунга ёрқин мисол - Альваро Мората. Унинг статистикаси суперюлдузникидек.
У Европа чемпионатида Испания терма жамоаси тарихидаги тўртинчи тўпурар. У топ даражада клуб билан совринлар қўлга киритган.
Альваро бошқа мамлакатда афсона деб ҳисобланарди. Аммо бизда ундай эмас. Уни тўлиқ қўллаб-қувватлайман" - деди Луис де ла Фуэнте.



