UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  1 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди Янгиликлар

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди

Испания футбол федерацияси (RFEF) мамлакат Суперкубогини чет элда ўтказадиган бўлди, аммо ЛаЛигадагилар Америкада ўйнамайди.

RFEF Испания Суперкубогига талаб камлигини ҳисобга олиб, масалани ўзгача ҳал қилди: Турнир Саудия Арабистонида ўтиши расман тасдиқланди.


- Ёзда Испанияда Қирол Кубоги соҳиби ҳамда лига чемпиони ўртасида ўтказиладиган анъанавий баҳс бўлмади ("Барселона" - "Эспаньол"), бунинг ўрнига Суперкубок январнинг биринчи ярмида, "Тўрт жамоа финали" форматида ўтади: Соврин эгалари сафига яна икки топ-клуб - "Реал" ва "Атлетико"ни қўшишди. Натижада ўтган мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этган 4 жамоа қатнашадиган бўлди.


- Энг муҳим жиҳат: Клублар ғолибни Саудия Арабистонида аниқлашади. AS маълумотларига кўра, федерация уч йиллик шартнома бўйича 120 млн. евро ишлаб олади. Ҳар йили иштирокчи клубларга 20 млн. евро бўлиб берилади, яна 20 "лимон" федерация ҳисобига тушади. Испанияликларда бошқа таклифлар ҳам бор эди (Хитой, Ҳиндистон ва Қатар), RFEF раҳбари Луис Рубиалеснинг айтишича, ушбу келишувда пул катта рол ўйнаган. "Таклиф яхши бўлди, акс холда Суперкубок йўқ бўлиб кетарди. Тўғри, бу пулга боғлиқ масала, аммо олинган даромад аёллар ва ҳаваскорлар ўртасидаги футболни ривожлантиришга йўналтирилади. Ҳа, бизни танқид қилишмоқда, аммо бундайларнинг кўпчилиги иккиюзламачи" - дея тушунтириш берди Рубиалес.


- Молиявий жиҳат туфайли кўпчиликда савол пайдо бўлди. RFEF аввалига бу пулни тенг бўлишни истамади ва клублар обрўсига қараб тақсимлашга уринди. ASнинг хабар беришича, "Валенсия" (ва "Атлетико") учун 3 млн. евро миқдорида гонорар ажратилган экан, "Реал" ва "Барселона" эса 8 млн. евродан олишади. "Валенсия" президенти бу тақсимланиш адолатсизлик эканини айтиб, клублар тенглиги учун курашишини маълум қилди.


- Суперкубок Саудия Арабистонида ўтказилиши ЛаЛигадагиларга ёқмаган бўлиши табиий, чунки чемпионат президенти Хавьер Тебас "Барселона" - "Жирона" ва "Вильярреал" - "Атлетико" учрашувларини АҚШда ўтказмоқчи эди. RFEF раҳбари бу адолатсизлик эмаслигини исботлашига тўғри келди: "Суперкубок ва Майамида ўйнаш - бу турли нарсалар, УЕФА фақат Суперкубокни четда ўтказишга рухсат беради. Майамидаги ўйин бошқа жамоаларга ва чемпионатдаги рақобатга таъсир кўрсатган бўларди" - деди Луис Рубиалес.


- Қарорга қарши чиққанлар нафақат четда ўтказиладиган Суперкубокни, балки танланган жой борасида ҳам танқид қилишмоқда: Айтишларича, Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилаётган экан. Лойиҳа ҳамкори ҳисобланган спорт вазирлиги пайдо бўлган саволларга ўз изоҳини берди: Спорт вазирлигидагиларнинг айтишича, Саудия Арабистони замонавий мамлакатга айланмоқда ва бу давлатга турист визасини олиш осон ва аёллар муаммосиз стадионга киришлари мумкин (бунга 2 йил бўлди). Айтганча, испанлар Суперкубокни Саудия Арабистонига кўчирган биринчи федерация эмас: 2019 йилнинг январида "Ювентус" - "Милан" ўртасида Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтди. "Юве" жорий йилнинг 22 декабрида ушбу совринни ҳимоя қилишига тўғри келади.


Испан клублари январнинг бошида мини-турнир ўтказа олади, чунки чемпионатдаги сўнгги тур 22 декабрь куни ўтказилади, кейин 2 ҳафталик танаффус. 4-5 январдаги тур баҳслари кечроққа қолдирилган, чунки Суперкубок туфайли 18 январгача таътил берилади. Демак, "тўртлар финали" иштирокчилари бир ойда кўпи билан 5та учрашув ўтказишади. "Янги турнир тақвим бўйича муаммолар юзага келтирмайди" - дейилади федерация хабарида.


"Тўртлар финали"нинг тақвими маълум: 

8 январь. "Реал" - "Валенсия"

9 январь. "Барселона" - "Атлетико"

12 январь. Финал


Ўйинлар Жиддадаги 62 минг мухлис сиғадиган шаҳзода Абдулла Ал-Файсал стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика