UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  1 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  2 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  1 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1 Янгиликлар

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1

Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида “Атлетико” ва “Барселона” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг биринчи бўлими ўрталарига келиб Саул жамоадошлари томонидан бошланган ажойиб комбинацияни айланма зарбаси орқали Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ўнг қанотдан мадридликлар жарима майдончасига узатилган тўпни Луис Суарес боши билан  Облак қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Лионель Месси ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Аммо арегнтиналик футболчининг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Облак қайтариб қолди...

Испания чемпионати, 8-тур.

"Атлетико" - "Барселона" 1:1

«Атлетико»: Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке, Сауль, Габи, Карраско, Гризманн, Корреа.

«Барселона»: тер Штеген, Семеду, Пике, Юмтити, Альба, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Гомеш, Месси, Суарес.

 Гол: Саул (20) - Суарес (81).

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари ўта ҳужумкор руҳда бошлашди. 1-дақиқадаёқ Лео Месси ҳисобни очишга яқин келди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

Кейинчалик Антуан Гризман икки бор Тер Штеген дарвозасига хавф солди....

ГОЛЛЛ!!!!  Саул чамаси 18 метрлар масофадан айланма зарбаси билан тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди - 1:0.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

Хавфли вазият. Лионель Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди...

62-дақиқа. Суарес тўпни рақиб жарима майдочнаси ичидаги шерикларига узатаётган бир пайтда рақиб тўпни қўли билан қайтариб қолгандек туюлди.. Вазиятга ўзингиз баҳо беринг...


ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! Суаресссс. Қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 1:1.

Учрашув жанговар дуранг натижа билан якунланди - 1:1.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика